Капелло яна

Италиялик машҳур мураббий Фабио Капелло тез орада “Милан”да иш бошлаши мумкин.

Milan News нашрининг ёзишича, 74 ёшли мутахассис 3 август куни “россонерилар” офисига ташриф буюрган ва бир неча соат у ерда бўлган. “Милан” раҳбарияти Капеллога клуб элчиси вазифасида иш бошлашни таклиф қилган ва томонлар бу борада дастлабки музокараларни ўтказган.

Маълумот учун, Фабио Капелло ўзининг мураббийлик фаолияти давомида «Милан»ни 3 марта бошқарган. У шунингдек, «Реал», «Рома», «Ювентус», «Цзянсу Сунин» клубларини ҳамда Англия ва Россия терма жамоаларини бошқарган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)