Карим трансферни барбод қилди

“Челси” ёзги трансферлар даврида таркибини германиялик истеъдод эгаси Карим Адейеми билан кучайтиришни режалаштираётган эди.

The Daily Mail нашрининг ёзишича, 22 ёшли футболчи “аристократлар”нинг чорловини қабул қилмаган. Бунга “Челси” Европа Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаётгани сабаб бўлди.

Адейеми ҳозирги жамоаси “Боруссия” билан Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумида финалгача етиб келди. Дортмундликларни фақат дунёнинг энг кучли клуби бўлиб турган “Реал” тўхтата олди холос.

Карим янги мавсумда ҳам Чемпионлар лигасида тўп тепмоқчи. Шу боис, ҳужумкор футболчи фаолиятини ё ҳозирги жамоаси, ёки “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли турнирида мунтазам иштирок этадиган гранд клубда давом эттирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!