Карл-Хайнц Румменигге: "Бавария" Санчесга ортиқ қизиқмайди
Мюнхеннинг “Бавария” клуби бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге чилилик форвард Алексис Санчеснинг “Арсенал”ни ташлаб мюнхенликлар сафига ўтмаслигини оҳири англаб етди.
“Мен унинг нима деганидан беҳабарман. Аммо, биз бу мавзуга бошқа қайтмаймиз”, - дейди Румменигге.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб чилилик ҳужумчи янги мавсумда ҳам ЕЧЛда ўйнаш ниятида эканлиги ва шу боис жамоасини ўзгартирмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, кейинчалик Санчес “тўпчилар” сафида қолишга қарор қилган.
Маълумот учун, ўтган мавсумни мувоффақиятсиз ўтказган “Арсенал” Чемпионлар Лигаси йўлланмасидан қуруқ қолишган эди. Энди улар янги мавсумда УЕФА Европа лигасида иштирок этишади.
Фикрлар