Карло Анчелотти: "Ҳакамлардан камроқ шикоят қилинг"

Карло Анчелотти "Реал Мадрид" футболчиларини ҳакамлардан камроқ шикоят қилишга чақирди.

-Бир неча кун олдин айтганларимни такрорлайман. Ҳакамларнинг футболга бўлган ёндашуви ўзгарди. Сиз бунга кўникишингиз керак.  Эътироз билдирганимиз учун тўрт-бешта сариқ карточка олдик. Аслида бундан қочишимиз керак, тамом. Биз янги қоидаларга мослашишимиз керак.

- Мбаппе ҳақида нима дейсиз?

- У ўша ўйин ва ўша вақтда алмаштиришни сўради. Килиан жуда яхши ўйнаяпти менимча. Биз ҳужумда яхши ўйнаяпмиз очиғи.
 

- Ўйин охирида муаммоларга дуч келдингиз.

-Биз бу нарсалар содир бўлишини хоҳламаймиз. Айтиш керакки, жамоа 60 дақиқа давомида яхши ўйнади ва ўзига бўлган ишончи ортди.
 

- Эндрик ҳақида қандай фикрдасиз ва Луис Гарсия билан нима ҳақида гаплашдингиз?

- Такрорини кўрмаганим учун у билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикримни билдира олмайман. Гарсия билан эса, ўйиндан кейинги епизодни муаммосиз, қарама-қаршиликсиз шунчаки муҳокама қилдик.
 

 Футболчиларингиз ҳакамга нима дейишди?

- Аниқ нима дейишганини билмадим. Лекин ҳакамнинг ўзи футболчилар ортиқча шикоятлар қилмасликлари кераклиги ва норозиликларини бу тарзда билдирмасликларини айтиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!