Карло Анчелотти: Ибрагимовичга қўнғироқ қилиб, уни

“Наполи” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти швециялик форвард Златан Ибрагимовични ўз жамоасига чақирмоқчилигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ибрагимовичнинг ўзи ҳам “Наполи”да ўйнашга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Бугун кечқурун Ибрагимовичга қўнғироқ қиламан ва уни кутаётганимизни айтаман. Мен унга жудаям боғланиб қолдим. У қандай қилиб МЛСнинг 30 та ўйинида 29 та гол урганини кўрдим. Эртага у билан бўлган суҳбат тафсилотларини сизларга маълум қиламан”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли Ибрагимовичнинг “Лос-Анжелес Гэлакси” билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг декбрида ўз ниҳоясига етади ва шундан сўнг у эркин агентга айланади.