Карло Анчелотти Неймарга шарт қўйди

CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарни мундиалда иштирок этиши учун қандай шарт қўйганини маълум қилди.

Tecno

"Ҳозир декабрь ойи, Жаҳон чемпионати эса июнда бўлади. Май ойида мен мундиал учун қайдномани эълон қиламан. Агар Неймар ўша вақти ўйнашга муносиб бўлса, соғлом ва бошқалардан яхши спорт формасида бўлса, Жаҳон чемпионатида иштирок этади", - деди италиялик мутахассис.

33 ёшли футболчи ҳозирда "Сантос" сафида ҳаракат қилиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия Жаҳон чемпионатида C гуруҳидан жой олди. Жанубий америкаликлар турнирда Шотландия, Гаити ва Марокаш терма жамоалари билан беллашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!