Карло Анчелотти собиқ клубини судга берди

Карло Анчелотти "Эвертон" устидан судга мурожаат қилди.

"The Guardian" нашри хабарига кўра, Анчелоттининг "Эвертон"га қарши даъвоси ўтган жума куни Лондон Олий судида рўйхатга олинган. Шикоят "умумий тижорат келишувлари"га тегишли.

Мураббийнинг собиқ клубига нисбатан қандай аниқ даъволарни илгари сургани маълум қилинмаган. Италиялик адвокатлар вазиятга изоҳ беришмади, Эвертон ҳам "The Guardian" сўровига жавоб бермади.

Карло Анчелотти "Эвертон"ни 2021 йилда клубдаги икки йиллик фаолиятидан сўнг тарк этди. Ишдан бўшатилгандан сўнг, мураббий "Реал" Мадрид билан 2024 йилгача шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!