Карлос Пратес: "Ислом Махачевнинг меросига нуқта қўяман!"
Карлос Пратес Али Абдельазизнинг гапларига кескин жавоб қайтарди
Ислом Махачевнинг менежери Али Абдель-Азиз Карлос Пратесга мурожаат қилиб, россиялик чемпионнинг меросига ҳеч ким таъсир қила олмаслигини айтди. Бразилиялик жангчи эса бу фикрга қаттиқ эътироз билдирди.
"Сен ҳозирча фақат даъвогарсан. Ислом — чемпион ва эҳтимол, ўз даврининг энг буюк жангчиси. Камроқ гапир, чунки у сени октагонда ёмон аҳволга солиб қўяди. Сизларнинг ҳеч бирингиз унинг меросига ҳеч нарса қўша олмайсиз. У спортга бўлган муҳаббати, иштиёқи ва мухлислар учун жанг қилади", - деди Абдель-Азиз.
"Агар Ислом ҳақиқатдан ҳам иштиёқ учун жанг қилаётган бўлса, январь ойида биринчи рақамли даъвогарга қарши жанг қиларди. Мен унинг меросига ҳеч нарса қўшмайман — мен унинг меросига нуқта қўяман, биродар. Сўзларимни эслаб қолинг", - дея жавоб қайтарди Карлос Пратес.

Изоҳлар (0)