Карпин Ўзбекистонга қарши яна бир ўйин ўтказишга тайёр
“Пахтакор” стадионида Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари иштирокида ўртоқлик учрашувида ғолиб аниқланмади.
Россияликлар бош мураббийи Валерий Карпин Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан яна бир бор куч синашиб кўришга қарши эмаслигини маълум қилди.
- Мен Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан яна учрашув ташкил этилиши тарафдориман. Лекин бу масала Россия футбол иттифоқи ва Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбариятига боғлиқ, - деди Валерий Карпин.
Россия миллий терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида қатнашди. Тожикистон ва Ўзбекистон футболчилари билан бўлган ҳар икки баҳсда ҳам ҳисоб очилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса, дастлабки ўртоқ ўйинида Қозоғистон футболчилари устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди ва россиялик билан дурангга эришди.
Фикрлар