Карвахаль: Биринчи дақиқадан бошлаб ҳимояланадиган жамоани енгиш қийин
"Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль "Атлетико"га қарши кечган ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Улар учун дуранг олтинга тенг. Ҳар бир жамоа исталганича ўйнаши мумкин, аммо биринчи дақиқаданоқ ҳимояланадиган жамоани енгиш жуда қийин.
Биз "Сантьяго Бернабеу"даги дербида ғалаба қозона олмаяпмиз? Агарда, совринлар ютишда давом этсак, мен бутун умр уларни мағлуб этмасликка ҳам рози бўлар эдим", - деди Карвахаль.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар