Карвахаль “Олтин тўп” учун асосий номзод ким эканлигини айтди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Дани Карвахаль жамоадоши Карим Бензема ҳақида фикр билдирди. Испаниялик футболчининг фикрича, франциялик ҳужумчи “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун асосий даъвогар ҳисобланади.
“Мен Каримнинг “Олтин тўп”ни қўлга киритишига шубҳа қилаётган одамни учратмадим. Соврин учун қолган барча даъвогарлар Бенземадан анча орқада. У мавсумни ажойиб ўтказди ва “Реал”нинг муваффақиятига катта ҳисса қўшди”, – дея Карвахалнинг сўзларини келтиради AS нашри.
Маълумот ўрнида, Бензема бошчилигида мадридликлар ўтган мавсум Испания чемпионлиги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишди. Ҳужумчи барча мусобақалар доирасидаги 46 та учрашувда майдонга тушиб, 44 гол ва 15 голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.
Фикрлар