Карвахаль тиббий кўрикдан ўтди: жиддий муаммо аниқланмади

"Реал Мадрид" ҳимоячиси Дани Карвахаль ўтган ҳафта тиззаси бўйича махсус текширувдан ўтиш учун Лондонга йўл олди.

Мадридликлар сардори 2024 йилда ўнг тиззасидаги олдинги крестсимон боғлам, ён коллатерал боғлам ва тизза ости пайини узиб олган эди. 2025 йил октябрь ойида эса тизза косачасида пайдо бўлган эркин жисм сабабли ўйинларда иштирок этишни тўхтатишга мажбур бўлган. Бу муаммо унга жиддий ноқулайлик туғдирган.

Бироқ "Реал" тиббий штабига тақдим этилган хулосага кўра, ҳозирда ушбу муаммо бартараф этилган.

Карвахаль Англияга Антонио Рюдигер ҳамроҳлигида борди. Рюдигер Лондондаги клиникани "Челси"даги фаолияти давридан яхши танийди ва ўзи ҳам текширувдан ўтди. Кўрикдан сўнг Карвахальнинг "бўшашган бўғим" ҳақидаги барча хавотирлари бартараф этилди. Жиддий муаммо аниқланмаган ва тиббий хулосага кўра, ўйин амалиётига эга бўлмаётган футболчи майдонга қайтишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!