Касильяс Испаниянинг Кабо-Верде билан ўйиндаги натижаси фожиа эмаслигини тушунтирди
Испания миллий терма жамоасининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Кабо-Верде термасига қарши ўйиндан кейин фикр билдирди. Учрашув голларсиз дуранг — 0:0 ҳисобида якунланди.
«Испания ёмон ўйнамади. Бу ўнта ўйиндан бир марта учрайдиган беллашувлардан бири бўлди. Ҳамма нарса қилинади, вазиятлар яратилади, лекин тўп дарвозага кирмайди. Одамларда шубҳа пайдо бўлишини тушунаман, аммо бу шундай ҳолат эмас. Хотиржам бўлинг. Бу босқични ортда қолдириш керак ва эндиликда Саудия Арабистонига қарши ўйин ҳақида ўйлаш лозим», — деб ёзди Касильяс ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоасининг навбатдаги ўйини Жаҳон чемпионати доирасида 21 июнь куни бўлиб ўтади. Испания Саудия Арабистони термасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар