Каталония клуби мавсумда 3-марта мураббийни ишдан олди

  • 27 июнь, 2020, 16:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Абелардо Фернандес “Эспаньол” клуби бош мураббийи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Эътиборлиси, каталонияликлар шу тариқа жорий мавсумнинг ўзида 3-марта мураббийни истеъфога чиқаришди. Аниқроғи, мавсум бошида жамоани Давид Гальего бошқарган, октябрда эса унинг ўрнини Пабло Мачин эгаллаганди. Икки ойдан сўнг у ҳам ишдан олинди ва Абелардо Фернандес тайинланди.

Ҳозирда “Эспаньол” 24 очко билан Ла Лига мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасида кетмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!