Каталонияда йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди
“Челси” ҳимоячиси Марк Кукурелья Каталонияда "йилнинг энг яхши футболчиси", деб топилди. Тақдирлаш маросимида унга “Барселона”га қайтиши ҳақида саволлар берилди. Испаниялик буни истисно қилмади.
“Агар келажакда “Барселона”га ўтиш имкони бўлса, бу ажойиб бўларди. Бу ерга етиб келиш осон бўлгани йўқ. Доимо ишлашда давом этдим ва бу йил кутган совринни қўлга киритдим”, - деди Кукурелья.
Марк “Ла Масия” собиқ тарбияланувчиси ҳисобланади. 24 ёшли футболчи ёзда “Брайтон”дан “Челси”га 65 миллион евро эвазига келиб қўшилди.
Фикрлар