Каталонияликлар ҳимоячиси билан келишувни бекор қилди

 

Испаниянинг “Эспаньол” клуби жамоа ҳимоячиси Мартин Демикелис билан шартномани муддатидан аввал бекор қилди.

Аргентиналик 36 ёшли футболчи келишув тугашига 6 ой қолганида эркин агентга айланди. Жорий мавсум бошида каталонияликлар сафига келиб қўшилган Демикелис шу вақтга қадар атиги 2 та расмий учрашувда майдонга тушган.

Мартин етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани учун раҳбарият билан урушиб қолган. У катта эҳтимол билан Аргентинага йўл олади.

Ўз вақтида Мартин Демикелис “Бавария” (2003–2010), “Малага” (2011–2013), “Атлетико” (2013) ва “Манчестер Сити” (2013–2016) каби клубларда тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)