Катта мусобақалар бўлади
Енгил атлетика федерациясида ОAВ вакиллари иштирокида қатор мусобақаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унда, хусусан, Ёшлар куни муносабати билан ўтказиладиган "Янги Нафас" халқаро оммавий югуриш мусобақаси, "Ватан Қалқони" ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси ва "Olympic Day" халқаро санаси муносабати билан ташкил этиладиган оммавий югуриш мусобақаси тўғрисида маълумот берилди.
Журналистлар билан учрашувда Спорт ва ёшлар сиёсати вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзамуҳамедов ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев иштирок этди.
Брифинг давомида 25 июнь куни эрталаб соат 06:00 да 16 та шаҳарда мусобақага бир вақтда старт берилиши айтиб ўтилди. Иштирокчиларга 3 та масофани танлаш имконияти тақдим этилади: 1 миль (1609 м), 3 км, 10 км, Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд ва Нукусда — 1 миль ва 3 км. Aндижон, Нурафшон, Гулистон, Жиззах, Термиз, Навоий, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Урганчда — 3 км.
"Янги Нафас" пойгасида иштирок этишни хоҳловчиларнинг барчаси учун iticket.uz сайтида 21-июнга қадар рўйхатдан ўтиш давом этади.
Фикрлар