"Катта Пеп"нинг олдига “кичкина Пеп” келмоқда!

“Лейпциг” марказий ҳимоячиси Йошко Гвардиол “Манчестер Сити”нинг навбатдаги трансфери бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди Marca нашри.

Йошконинг фамилияси “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланикига ўхшашлиги сабабли уни “кичкина Пеп”, деб ҳам аташади.

Хорватиялик ҳимоячининг “Лейпциг” билан 2026 йилнинг 30 июнигача давом этадиган шартномаси бор. Лекин манчестерликлар бу трансферни 35 миллион евро эвазига ҳал қилиши мумкин.

Гвардиол ўтган мавсумда Бунделига вакили сафида 45 маротаба майдонга тушиб, бир жуфт гол ва учта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!