Катта сумма! "Арсенал" ниятига етишга яқин
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси «Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Бруно Гимараешни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, клублар ўртасида музокаралар якуний босқичга кирган.
Манбаларга кўра, лондонликлар бразилиялик футболчини олиб келиш имкониятини ижобий баҳоламоқда. Ҳозирда «Арсенал» ва «Ньюкасл» ўртасида трансфер миқдори муҳокама қилинмоқда. Гап тахминан 88 миллион евро атрофидаги сумма ҳақида кетмоқда.
Бруно Гимараеш «Ньюкасл» таркибида жами 195 ўйин ўтказган. У шу вақт мобайнида 31 та гол урган ва 32 та голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар