Катта таваккал. “Бавария” бош мураббий масаласини ҳал қилди
“Бавария” клуби бош мураббий Томас Тухель ўрнига Англия Премьер-лигаси вакили “Бёрнли”га устозлик қилган Венсан Компанини тайинлайдиган бўлди.
Мюнхен суперклуби раҳбарияти бельгиялик мутахассиснинг компенсацияси бўйича “Бёрнли” билан келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли журналист Флориан Плеттенберг хабар тарқатди.
Манбага кўра, Бундеслига гранди англияликларга 10-12 миллион евро миқдорида бадал пули тулайди.
“Бавария” Венсан Компани билан 2027 йилнинг яримгача давом этадиган шартнома имзолашни режалаштирган.
38 ёшли мутахассис мураббийлик фаолиятини ўз юртида “Андерлехт”ни бошқаришдан бошлаган. 2022 йили Компани “Бёрнли”ни қабул қилиб олди.
Бельгиялик мутахассис бу жамоа бир йилда Англия Чемпионшипи ғолибига айлантириб, Премьер-лигага олиб чиқди. Бироқ жамоа бу мавсум юқори дивизиондаги жойини сақлаб қола олмади.
Мутахассисларнинг айримлари “Бавария”дек супер клуб мураббийлик фаолиятида жиддий ютуқларга эришмаган мутахассисни бош мураббий қилиб тайинлаётганини катта таваккал эканини таъкидламоқда.
Фикрлар