Катта трансфер ўхшамаяпти

“Барселона” ва “Бавария” мутасаддилари польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски трансфери бўйича бир тўхтамга кела олмаяпти.

Маълумотларга қараганда, мюнхенликлар бир йиллик шартномаси қолган 33 ёшли ҳужумчи учун 60 миллион евро талаб қилмоқда. Молдиявий инқироздан чиқа олмаётган “Барселона”га бу сумма оғирлие қилмоқда.

Левандовскининг ўзи Бундеслига чемпиони учун тўп тепишни истамаяпти. Футболчига Англия ва Франция суперклубларидан таклифлар етарли. Бироқ, унинг рафиқаси Анна бу мамлакатларга боришдан бош тортмоқда.

Левандовскининг ўзи ҳам кўпроқ Каталония клубида ўйнашга мойиллик билдирмоқда. Роберт ўтган мавсумда барча турнирларда 46 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига 50 та гол ва еттита ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!