Катта трансфер яқин: “Рома” уч футболчини танлади!

  • 29 июнь, 2022, 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” ҳужумчиси Николо Дзаньолони олишга ҳаракат қилаётган “Ювентус” ниҳоят пойтахтликларни бўлажак трансферга ўз футболчиларини қўшишга кўндирди.

Римликлар 22 ёшли футболчини 50-60 миллион еврога баҳоламоқда. Туринликлар нархни тушириш учун ўз ўйинчиларини таклиф қилмоқда.

“Рома” мутасаддилари туринлик ўйинчилар орасидан Артур Рамос, Фабио Миретти ва Жакомо Врионини танлади.

Артурнинг трансфер нарзи 18 миллион еврони ташкил қилса-да, Моуриньо бу ўйинчига унчалик қизиқмаяпти. Португалиялик мутахассис ёш ўйинчилар – Италия ёшлар терма жамоаси юлдузи, 18 ёшли ярим ҳимоячи Фабио Миретти ва Албания терма жамоасининг 23 ёшли ҳужумчиси Жакомо Врионига эътибор қаратган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!