Кавани 33 йиллик рекордни такрорлади
Ads

ПСЖ клуби форварди Эдинсон Кавани кеча Франция чемпионатининг илк турида "Ним" дарвозасини ишғол этишга эришди.

Эътиборлиси, бу 33 ёшли уругвайлик футболчининг парижликлар сафида киритган 135-голи бўлди. Таъкидлаш керакки, Кавани шу тариқа сўнгги 33 йил ичида Франция чемпионатида иштирок этувчи жамоалар орасида 135та гол урган илк футболчига айланди.

Маълумот учун, бир жамоа сафида бундай кўп голни сўнгги марта 1986 йил “Бордо” футболчиси Ален Жиресс киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, Кавани ПСЖга 2013 йил 64 млн евро эвазига “Наполи”дан кўчиб ўтган эди.