Кавани бу жамоада ўйнамайди!

Италиялик журналист Фабрицио Романо “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Кавани ўзига жиддий қизиқиш билдираётган “Ривер Плейт”га ўтмаслиги ҳақида хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, томонлар ўртасидаги музокаралар расмий даражага етиб бормаган. Бу уругвайлик тажрибали ҳужумчи мавсум охиригача Манчестерда қолишга қарор қилгани билан боғлиқ.  

Кавани келажаги ҳақида май ойида бир тўхтамга келиши айтилмоқда. Моҳир тўпурар ўз кунича Испания чемпионатида синаб кўрмоқчи.

Эдинсон фаолияти давомида ўз юртида “Данубио” клуби шарафини ҳимоя қилган. Европага келганидан кейин “Палермо”, “Наполи”, ПСЖ таркибида тўп тепган. “Манчестер Юнайтед”да 2020 йилнинг ёзидан бери ўйнамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!