Кавани Миланга, Икарди эса Парижга кўчиб ўтиши мумкин
ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани ва “Интер” ҳужумчиси Мауро Икарди ёзда ўзаро жамоа алмаштиришлари мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда парижликлар ва миланликлар мавсумлар оралиғида ўзаро ҳужумчиларини алмаштиришмоқчи. Унга кўра 32 ёшли уругвайлик футболчи “Интер”га, 26 ёшли аргентиналик футболчи эса ПСЖга ўтади.
Маълумот учун, Икарди жорий мавсум А Серияда 24та ўйинда майдонга тушиб 10та гол уришга эришди. Кавани эса Франция чемпионатининг 17та ўйинида иштирок этди ва 17та голга муаллифлик қилди.
Фикрлар