Кавани: Неймар ПСЖга кўп нарса бериши мумкин

ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани бразилиялик жамоадоши Неймарнинг бошқа клубга ўтиши борасида тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Неймар билан бўлаётган воқеалар унга куч бағишлайди ва уни шахс сифатида ўсишига ёрдам беради деб ишонаман. У жамоамизга кўп нарса бериши мумкин деб ўйлайман”, - дейди уругвайлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймар парижликлар сафидан кетмоқчи эканлиги, унга эса асосий даъвогар “Барселона” бўлиб тургани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!