Кайл Уокер "Бавария"га ўтишга рози
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер "Бавария"га ўтишга рози. Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, мюнхенликлар 33 ёшли футболчи билан оғзаки келишувга эришган.
Уокер яна бир йилга узайтириш имконияти билан 2024/2025 йилги мавсум охиригача шартнома тузишга рози бўлди. Энди "қизиллар" "шаҳарликлар" билан футболчи трансфери борасида келишиб олиши керак. Кайлнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь охиригача тузилганлиги сабабли, Манчестер клуби футболчини бир йилдан кейин текинга қўйиб юборгандан кўра, уни ҳозир сотиш фойдалироқ деб ўйламоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Transfermarkt" портали Уокерни 13 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар