Кайседо "Ливерпуль" вакилларига: "Мен фақат "Челси"га ўтишни истайман!"

"Брайтон" футболчиси Мойзес Кайседо фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин эди. "Қизиллар" футболчи учун 110 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр турганди. 

Бироқ Кайседо "Ливерпуль" вакилларига фақат "Челси" сафида ўйнашни истаётганини маълум қилган. Хабарларга кўра, "Брайтон" ҳам мерсисайдликлар билан трансфер бўйича келишувга эришган. Шунга қарамай, ярим ҳимоячининг гапларидан сўнг Мойзеснинг "Ливерпуль"га ўтиши яна сўроқ остида қолмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ва "Челси" АПЛ 1-турида бир-бирига қарши майдонга чиқади. Баҳс 13 август куни 20:30 да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!