Каземиро: "Вини "Реал"дан кетса, ҳайрон қолмайман"

Каземиро Винисиус Жуниорга нисбатан ирқчилик билан ҳақоратлар ҳақида гапирди.

Ла Лиганинг 35-туридан ўрин олган ўйинда “Валенсия” мухлислари Винисиусни “маймун” ва “аҳмоқ” деб ҳақорат қилишди. Бу эса “Реал” футболчилари билан муштлашувга сабаб бўлди. Натижада ўйин 8 дақиқага тўхтатилди.

Ирқчилар ҳали ҳам борлигидан афсусдаман. Ла Лига бунга чора кўриши керак, чунки Винисиус бундан биринчи бор жабр кўраётгани йўқ. Унинг "Реал"да ўйнаётганидан хурсандман. Аммо унинг кетишидан ҳайрон бўлмайман", - деди “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!