Каземиро янги клуб билан келишувга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Футбол оламида ишончли манба сифатида танилган инсайдер Фабрицио Романо Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Каземиронинг келажаги бўйича янги маълумот билан ўртоқлашди.

34 ёшли футболчининг «Манчестер Юнайтед» билан тузган шартномаси якунланди ва у эркин агент мақомини қўлга киритди. Бу эса тажрибали ярим ҳимоячига янги клуб танлаш имконини берди.

Романо тарқатган маълумотга кўра, Каземиро АҚШ клуби «Интер Майами» билан оғзаки келишувга эришган. Энди томонлар ўртасидаги расмий шартнома яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!