Кеча "Барселона" таништирган футболчи 3 йил олдин "Камп Ноу"да оддий муҳлис эди (Фото)

Френки Де Йонг - расман "Барселона" футболчиси. У "Аякс"дан 75 млн евро эвазига кўчиб ўтди. Уни "Камп Ноу"да таништиришди. Каталонияликларнинг квадрат шаклдаги янги либосини ҳам кийди, ҳаттоки испан тилида дастлабки сўзларини айтди: "Барчага салом! Мана мен шу ердаман. Мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпман". Ёш иқтидорни тақдимот маросимига 20 минг мухлис келди.

Без названия (3)

Без названия (2)

У билан бирга унинг қиз ўртоғи Микки Кимени ҳам ташриф буюрди ва Френки ҳақида бирмунча қизиқ воқеаларни айтиб берди. Масалан, бир неча йил аввал биргаликда "Камп Ноу"га келишганини: "3 йил олдин биз "Камп Ноу"га келгандик, сабаб орзуимиздаги жамоани стадиондан қўллаб туриш эди. Мана биз яна шу ердамиз, орзуларимиз билан яшаяпмиз".

D-vlySXWkAIbVKL

Микки ўзининг инстаграм саҳифасида шундай пост қолдирди: "20 минг инсон сени қўллаш учун келди ва барча сени исмингни айтиб олқишлади. Ушбу онларда мен бир йил олдин таътилда бўлганимизни эсладим. Сен ўшанда жароҳат олгандинг ва шундай дегандинг: "Менинг мақсадим "Аякс" ярим ҳимоячиси бўлиш ва Голландия термасидан чақирув олиш". Ана энди ўзинга бир қара сен барчасига эришдинг. Биз ғолиблар жамоасимиз. Мумкин бўлмаган нарсани қилишга ҳаракат қил".

D-uoWZVW4AA-oUn

Де Йонг билан биргаликда нафақат қиз ўртоғи, балки бутун оиласи ташриф буюрди.

"Мен барча оиламни тақдимот маросими учун "Барселона"га олиб бордим. Фақатгина менинг бобом келмади, сабаби менинг 21 ёшимда у вафот этди (Ҳозир Френки 22 ёшда, туғилган кун санаси 12 май). Бобом буни кўра олмагани менга аламли. Менинг рақамим унинг хотираси учундир".

Без названия

Голландиялик футболчи "Барса"да 21-рақамни олди. Френки ва Миккининг ҳозирги режаси Каталониядан уй сотиб олиш. Қизнинг айтишича, уй кўришга ҳам улгуришди, аммо ҳали сотиб олишмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!