Келажакда Бускетснинг ўрнини ким эгаллаши мумкин?
Ads

"Барселона" клуби ва Испания терма жамоаси хавбеки Серхио Бускетс келажакда қайси футболчи унинг ўрнини эгаллай олиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Танлаш қийин. Аммо, “Барселона”нинг иккинчи жамоасида тўп сураётган Ориоль Бускетснинг ҳарактери, танасининг тузилиши ва турмуш тарзи томондан менга кўпроқ ўхшаши мумкин. Агар клубдан ташқари футболчиларни оладиган бўлсак, мен “Атлетико”дан Родрини танлаган бўлардим. Менимча унинг ўйин услуби меникига жуда ўхшайди”, - дейди Бускетс.

Маълумот учун, Бускетс жорий мавсум “Барселона” сафида жами 45та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Испания терма жамоаси сафида эса 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр ичиди терма жамоада 112та ўйинда иштирок этди ва 2та голга ассистентлик қилди.

Минбар

Барча блоглар