Келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайдиган "Хоффенхайм" ўз сафига голландиялик ҳимоячини қўшиб олди

Эйндховеннинг ПСВ клуби ҳимоячиси Жошуа Бренет фаолиятини "Хоффенхайм"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 24 ёшли голландиялик футболчи немис клуби билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади. Унинг трансфери эса 5 млн еврони ташкил этди.

Маълумот учун, Бренет асли ПСВ тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоа сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Жошуа ушбу вақт орасида жами 150та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсум "Хоффенхайм" Бундеслиганинг бронза медалларини қўлга киритди ва янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!