"Келаси мавсум ҳам ПСЖда ўйнайман"
ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Франция чемпионатининг энг яхши дарвозабонига айланди. Унинг ўзи бундан ҳайратланганини яшириб ўтирмади.
- Очиғи, буни кутмагандим. Лекин ҳар сафар ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилганман. Ўйинларнинг ярмида майдонда ҳаракат қилган бўлсам-да, совринни менга беришгани ўз ишимга яхши ёндашганимдан далолат беради.
- Ҳозирча клуб билан келажагимни муҳокама қилганим йўқ. Қарорни улар қабул қилади. Нима бўлган тақдирда ҳам келгуси мавсумда шу ерда қоламан.
- Мен асосий дарвозабон бўлишимни биламан. Бироқ ҳар қандай ҳолат клубнинг ўзига боғлиқ. Бу ерда чиндан ҳам бахтлиман ва яна 4 йиллик шартномам бор.
Келгуси мавсумда Мбаппе ПСЖда қоладими?
- У менга ҳеч нарса демади, аммо у билан бирга тўп тепаётганимдан хурсандман. Килиан қолса яхши бўларди. Бироқ қарорни унинг ўзи қабул қилади.
Фикрлар