Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Келгуси мавсумдан бошлаб Россия премьер-лигасида ҳам VAR тизими ишлайди

Клублар VAR’ни қўллаб-қувватлашди.

Россия премьер-лигаси клублари келгуси мавсумдан бошлаб чемпионатда видеотакрорлар (VAR) тизими жорий этилишини йўқлаб овоз беришди. Бу ҳақда лига президенти Сергей Прядкин айтиб ўтди.

“VAR’ни маъқуллашди. Бугун клубларнинг умумий йиғилишида VAR тизимини жорий этиш масаласи ҳуқуқий томондан тасдиқланди. Ҳозирча бу тизимнинг техник томонларига қанча маблағ сарфланиши аниқ эмас. Аммо, бу тахминан 9-10 млн рублга баҳоланмоқда”, - дейди Прядкин.

Эслатиб ўтамиз, Россия премьер-лигасининг 2019/20 йилги янги мавсумига 14 июлда старт берилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ