Келишилган ўйинлар можароси авж олмоқда
Ads
Испания полицияси "Фьючерс" ва "Челленжер" туркумларидаги халқаро турнирларда келишилган ўйинларни ташкил қилган 34 кишини қўлга олди. Полиция асосан Испания ва Португалиядаги турнирда ноқонуний пул ишлаганларни ҳибсга олган.
 
Маҳкамага олиб кетилганлар орасида олти нафар теннисчи ҳам борлиги айтилмоқда. Бу жиноий гуруҳ 500 минг евродан кўп маблағ топган. Улар 17 та учрашувнинг натижасига таъсир ўтказган.
 
Нопок йўл билан пул топаётган теннисчилар орасида Испанияда анча машҳур бўлган спортчилар ҳам борлиги айтилмоқда.