Кьеллини Европа чемпионати рекордчисига айланди
Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллини Европа чемпионатларида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекорд ўрнатди.
36 ёшли футболчи кеча гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Швейцарияга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. Бу унинг Европа чемпионатларидаги 14-ўйини бўлди.
Шу тариқа Кьеллини ушбу кўрсатгич бўйича ҳамюртлари Антонио Кассано, Алессандро Дель Пьеро, Паоло Мальдини ва Леонардо Бонуччидан ўзиб кетди.
Қайд этиш лозимки, Кьеллини ушбу учрашувнинг 24-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Италия эса Швейцария устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фикрлар