Кьеллини
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоржио Кьеллини кеча А Сериянинг 13-турида СПАЛга қарши баҳсда иштирок этди.

Ушбу баҳс 34 ёшли италиялик футболчи учун “кекса синьора” сафидаги 483-ўйин бўлди. Эътиборлиси, Кьеллини шу тариқа Роберто Беттегуни ортда қолдирди ва “Юве” сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар бешлигига кириб олди.

Энди ундан олдинда фақатгина Жузеппе Фурино (528), Гаэтано Ширеа (552), Жанлуижи Буффон (656) ва Алессандро Дель Пьеро (705) каби футболчилар боришмоқда.

Маълумот учун, Кьеллини “Ювентус” сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У шу кунгача ўз ҳисобига 34та гол ҳамда 23та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.