Кьеллини "Ювентус"дан нима кутмоқда?

Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллини "Ювентус" сафида яна икки мавсум ўйнамоқчи.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда, 36 ёшли тажрибали футболчи “кекса синьора” раҳбариятидан янги шартнома кутмоқда. Айтиш керакки, Кьеллинининг “Юве” билан амалдаги шартномаси жорий йил 31 июнь куни ўз ниҳоясига етган ва у 1 июлдан буён эркин агент ҳисобланади.

Кьеллини  2022 йил Қатарда бўладиган мундиалда ҳам иштирок этмоқчи ва шундан сўнг фаолиятини якунлашни режа қилган.

Жоржо Кьеллини "Ювентус" сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!