Кения олимпия терма жамоаси 21 март куни юртимизга етиб келади
Ads

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ва 26 март кунлари водийда Кения олимпия терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Кениялик футболчилар 21 март куни тонгда соат 07:30да Истамбул орқали Тошкентга учиб келишади. Бу ҳақда ЎФа расмий сайти хабар бермоқда. Тошкент Халқаро аэропортида кениялик футболчиларни кутиб олиш маросими ўтказилади. Юртимиздаги барча ОАВ ходимлари ушбу маросимда иштирок этишлари мумкин. 21 кунининг ўзидаёқ африкалик футболчилар Андижонга йўл олишади. 

23 март куни Андижондаги “Баркамол авлод” стадионида, 26 март куни эса Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Ўзбекистон ОТЖ — Кения ОТЖ ўртасида ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади.

Аввалроқ, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Кенияга қарши ўртоқлик ўйинлари учун таркибга жалб қилинган футболчилар рўйхати эълон қилинганди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 20-21 март кунлари Тошкентда йиғин ўтказади. Кейин эса Фарғонага йўл олади.