Кенжабоев Суперлигага қайтмоқда. Унга бир неча клублардан таклиф бор!
Жанубий Кореянинг "Чежу Юнайтед" жамоаси ярим ҳимоячи Ислом Кенжабоев билан хайрлашди.
Томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилган. Кенжабоев қишда кореяликлар сафига бориб қўшилганди. У жорий мавсум атиги битта учрашувда майдонга тушган.
Истеъдодли футболчи фаолиятини қайси жамоа сафида давом эттириши ҳали номаълум. Трансфер янгиликларини SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг!
Фикрлар