Кепа Англиянинг бошқа бир клубига кўчиб ўтмоқда

"Челси" аъзоси Кепа Аррисабалага АПЛнинг "Борнмут" клубига кўчиб ўтмоқда. Трансфер масаласи деярли ҳал, томонлар келишиб олишган. Бу ҳақида инсайдер Фабрицио Романо маълум қилмоқда. 

Романонинг сўзларига кўра, дарвозабон ижарага ўтади ва шартномада сотиб олиш банди бўлмайди. Испаниялик посбон "аристократлар" билан битимини 2026 йилгача узайтирди. 

Кепа айни пайтда "Борнмут" учун тиббий кўрикдан ўтмоқда. Тез орада трансфер расман эълон қилинади. 

Ўтган мавсумни 29 ёшли футболчи "Реал" таркибида ўтказганди. Аммо клуб уни сотиб олмади. Сабаби, мадридликларни Андрей Лунин тарк этгани йўқ. 

Rasm

2018 йили "Атлетик"дан 80 миллион евро эвазига "Челси"га ўтган Кепа жамоанинг асосий дарвозабонига айланиши қийин масала. Роберт Санчес бу мақомни унга осонликча бериб қўймайди. Клуб ҳам уни кейинги йили текинга кетишини истмаяпти. Шу сабабли, шартномани узайтириб, янаги ёзда катта эҳтимол билан посбонни сотишга ҳаракат қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!