Кепа: "Реал" Мадрид Чемпионлар лигасининг қироли"

"Челси" дарвозабони Кепа Арризабалага Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйини олдидан "Реал"нинг кучи ҳақида гапирди.

Испаниялик дарвозабон Мадридда бўлиб ўтган биринчи учрашувда икки марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Лондонликлар "Сантяго Бернабеу"да ўтказиб юборилган голларга жавоб бера олмади.

"Ҳаммага маълумки, "Реал" Мадрид Чемпионлар лигаси қироли ва биринчи ўйинда биз шундай кучли рақибга ҳаддан ташқари кўп имконият бердик. Менимча, биз биринчи ўйинда Винисиус учун жуда кўп жой қолдирдик ва эртага бунга йўл қўймаслигимиз керак", деди Кепа матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" - "Реал" учрашуви бугун тунги соат 00:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!