Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда

14 карра Чемпионлар лигаси соҳиби "Реал" кубоклар сонини яна биттага кўпайтришга яқин келмоқда. Мадридликлар турнирдаги энг хавфли рақиби ҳисобланган "Манчестер Сити"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Кепа эса 11 метрлик жарима зарбаларини амалга оширадиган футболчиларни танлашда ва Андрей Лунинга кўрсатмалар беришда ўз ёрдамларини аягани йўқ. 

Image

Бундан 5  йил олдин "Челси" "Манчестер Сити" билан Англия лига кубок финалида тўқнаш келади. Ўшанда асосий таркибда майдонга тушган испаниялик посбонни Маурицио Сарри пенальтилар сериясида захирага олишни истайди ва унинг ўрнига Вилли Кабальеро туширмоқчи бўлади, лекин Кепа бунга қаршилик қилиб, ўзига ишонаётганлигини айтади. Якунда "шаҳарликлар" ғалаба қозонади, қаҳарамонимиз эса танқидлар ёмғири остида қолиб кетади. 

Ўша серияда Бернарду Силва марказга зарба бериб, гол уради Кепа буни яхши эслаб қолган экан. У Лунинга португалиялик футболчини айнан ўртага тепишини ва жойидан қимирламасликни маслаҳат берган. Буни украиналик дарвозабоннинг ўзи ҳам тасдиқлади. 

Аррисабалаганинг 5 йилдин олдин қилган бу ишини деярли барча қоралайди, танқид қилади ва устидан кулади. Аммо бугун унинг ўшанда майдонда қолганлиги қайсидири маънода "Реал"ни Чемпионлар лигасининг ярим финалига олиб чиқмоқда. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!