Кэррик: "Олд Траффорд — алоҳида жой, бу ерда алоҳида воқеалар рўй беради"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик АПЛ доирасида "Олд Траффорд"да "Фулхэм" устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалабага муносабат билдирди.

Учрашувдаги ҳал қилувчи голни 94-дақиқада Беньямин Шешко киритди.

"Бу алоҳида жой ва бу ерда алоҳида воқеалар содир бўлади. Бу ғалаба — йигитларнинг хизмати. Бугун бизни жуда оғир ўйин кутаётганини билардик.

Ҳафта давомида паст ҳимояни қандай ёриш ва сен ғалаба қозонишинг керак бўлган жамоаларга қарши қандай ўйнаш ҳақида саволлар берилди. Аммо бугунги ўйин айнан шундай тоифага кирмасди.

"Фулхэм" — ҳақиқатан ҳам кучли жамоа. Биз кўплаб қийин саволларга жавоб беришимизга тўғри келишини тушунгандик.

Йигитларга раҳмат айтаман: ўтган ҳафта сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам улар ўзларини қўлга олиб, олдинга интилишди ва ғалаба қозонишди (3:2 "Арсенал"га қарши). Бугун эса янада қийинроқ бўлди, аммо барибир Бенжи учун ғалаба голини топдик. Мен у учун жуда ҳам хурсандман, у бунга тўлиқ муносиб.

Бу барчамиз учун муҳим палла, айниқса унинг ўзи учун. Мен бу ерга келганимдан бери у ажойиб ишламоқда ва бу туйғуни у узоқ вақт эслаб қолади", — деди Кэррик "Sky Sports"га берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!