Кетгани рост бўлсин!
“Брешиа” клуби жамоанинг жанжалкаш ҳужумчиси Марио Балотелли билан шартномани бекор қилишга эришди.
Бу ҳақда клуб президенти Массимо Челлино маълум қилган.
29 ёшли футболчи ўтган йили август ойида жамоага эркин агент мақомида қўшилган эди. “Брешиа” Супер Мариога бир миллион евро маош ажратди. Бу сумма турли бонуслар эвазига тўрт баробар ошиши мумкин эди.
Пандемиядан сўнг Балотелли касаллигини баҳона қилиб, жамоа машғулотларига келмади. Унинг бу қилиғи клуб раҳбарларига ёқмади ва улар Мариони жамоадан четлатиш ҳаракатини бошлади. Марио эса 2022 йилгача тузилган битим эрта якунланаётгани учун компенсация талаб қилди.
Ниҳоят, томонлар келишувга эришиб, ҳамкорликни тўхтатадиган бўлди. Балотелли эса уммонортига йўл олмоқчи.
Фикрлар