Кетма-кет икки мағлубиятдан кейин уч машҳур футболчи “Тоттенхэм”дан кетмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ёзда таркибини жиддий тарзда кучайтиргани ва янгилаганига қарамай, “Тоттенхэм” Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини ўта муваффақиятсиз бошлади. Ўтган мавсум юқори дивизиондаги ўрнини базўр сақлаб қолган лондонликлар янги  чемпионатда дастлабки икки ўйинни бой берди.

“Тоттенхэм” бош мураббийи Роберто Де Дзерби  ҳимоячи Кевин Дансо, ярим ҳимоячи Пап Матар Сарр ва ҳужумчи Ришарлисон клубдан кетиш истагини билдирганини маълум қилди.

Ушбу уч футболчи етакчилик мақомига қарамай, уларнинг ҳеч бири шанба куни Премьер-лигада “Ньюкасл”га қарши уй учрашуви учун “Тоттенхэм”нинг қайдномасига киритилмади.

“Тоттенхэм” 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин Де Дзерби Дансо, Сарр ва Ришарлисонга ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар янги клуб топишга ҳаракат қилишларига тўсқинлик қилмаслигини билдирди.

- Ришарлисон борасида билмайман. У кетишни хоҳлаётганини жуда кўп марта айтди. Дансо икки кун олдин олдимга келиб, кетиш мақсади борлигини айтди. Пап Сарр ҳам худди шундай, аммо у кичик жароҳат олган, гарчи деярли машғулотларга қайтишга тайёр бўлса ҳам.

Мен бу футболчиларни яхши кўраман, улар ажойиб йигитлар. Аммо улар кетишни хоҳлашяпти. Кетишлари учун клубга иқтисодий жиҳатдан асосланган таклиф тақдим этишлари керак. Шунда биз бошқа футболчиларни топамиз, - дея Де Дзербининг сўзларини Sky Sports келтирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!