Кетма-кет учинчи бор Жаҳон чемпионатига чиқа олмаган Италияни ким бошқариши маълум бўлди
Қатарнинг "Ал-Садд" клуби бош мураббийи Роберто Манчини Италия терма жамоасига яна қайтиши мумкин.
Хабарларга кўра, Жаннаро Гаттузо Босния ва Герцеговинага қарши плей-офф финалида мағлубиятга учраб, жамоани Жаҳон чемпионатига олиб чиқа олмаганидан сўнг ўз лавозимини тарк этиши кутилмоқда.
Calciomercato маълумотига кўра, 61 ёшли мутахассис асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Манчини аввал ҳам (2018–2023 йиллар) "Скуадра Адзурра"ни бошқарган ва жамоа билан Евро-2020да ғолиб чиққан, шунингдек 37 ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этган.
Ҳозирда у "Ал-Садд" клубини бошқармоқда. Жамоа унинг қўл остида маҳаллий чемпионат пешқадами бўлиб турибди.
Фикрлар