Кевин Де Брюйне "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин!
"Манчестер Сити" сардори Кевин Де Брюйне жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Football Insider" нашри маълум қилди.
Манбага кўра, "шаҳарликлар" раҳбарияти 32 ёшли футболчи билан янги меҳнат шартномасини тузмоқчи эмас. Бунга тажрибали футболчининг сўнгги пайтларда тез-тез жароҳат олиши сабаб бўлмоқда.
Де Брюйне "Манчестер Сити"да 2015 йилнинг августидан буён ўйнаб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2024/2025 йилги мавсум охирида якунига етади.
Маълумот учун, бельгиялик футболчи Англия премьер-лигасининг жорий мавсумида атиги битта баҳсида қатнашди. Кевин айни дамда жароҳати туфайли шифохонада.
Фикрлар