Кевин де Брюйне "Олтин тўп"ни қўлга кирита олишига ишонмоқда
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ўзини "Олтин тўп"га муносиблар қаторига қўшмоқда.
"Олтин тўп"ни қўлга кирита олишимга ҳали вақтли деб ўйламайман. Шунчаки ўз устимда ишлашда давом этишим ва ўзимнинг энг оптимал жисмоний ҳолатимни намойиш этишим керак.
Унвонни ким қўлга киритиши олдиндан айта олмайман, аммо мен буни қўлга киритишга жуда яқинман.
"Олтин тўп" хар бир футболчи учун мотивация беради, бироқ мен учун энг муҳими жамоамнинг ютуқлари.
Сўнгги икки уч йил ичида кучли 30 ликдаги номзодлар қаторига киритилдим, лекин ҳозир мен бу унвонни қўлга киритиш учун энг яхши ҳолатдаман", - дейди де Брюйне.
Фикрлар